Супермаркетдаги пишган гўшт растасида суварак кезди

    Ҳолат юзасидан Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси расмий муносабат билдирди.

    Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги супермаркетда пишган гўшт растасида суварак юргани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси расмий муносабат билдирди.

    Маълум қилинишича, ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Бошқарманинг Миробод туман бўлими ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганиш ишлари ўтказилган. Ўрганишлар давомида супермаркетда зарарсизлантириш ишларини ўтказиб туриш учун МЧЖ билан шартнома тузилгани ва сўнгги марта жорий йилнинг 30 июнь куни дезинсекция ишлари олиб борилгани аниқланган.

    Шунингдек, дўконнинг пастки қаватида Хитой ресторани жойлашган бўлиб, унда озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрланиши ва ундан дўконга сувараклар келиб қолиш эҳтимоли мавжудлиги айтилган. Шу сабабли бир неча маротаба биргаликда зарарсизлантириш ишларини ўтказиш бўйича мурожаат қилинганда ресторан томонидан доимий рад жавоби бериб келинган.

    “Ресторан раҳбарияти билан олиб борилган суҳбатда овқатланиш корхонасида зарарсизлантириш ишларини олиб бориш учун ҳеч қандай шартнома мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Шунингдек, бугун супермаркетда профилактик чора кўриш мақсадида қайтадан зараркунандаларга қарши дезинсекция ишлари амалга оширилади.

    Айтиш жоизки, ушбу супермаркет ҳамда Хитой ресторанида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилдан рухсат олиниб, кучайтирилган текширув ишлари амалга оширилишини маълум қиламиз”, дейилади расмий муносабатда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates