Сурхондарё вилояти ҳокими Термиз шаҳри бош режаси билан танишди

    Янги йўл ўтказгичларни лойиҳалаш ҳамда бош режага киритиш бўйича тавсиялар берилди.

    Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳрида жойлашган “Movaro” қурилиш компаниясининг тақдимотлар залида Термиз шаҳрининг бош режаси тақдимоти билан танишди.

    Тақдимот билан танишиш жараёнида бош режани шаҳарсозлик нормаларидан келиб чиқиб, аҳоли учун қулай шароитларга эга бўлишига эътибор қаратиш, қурилиши режалаштирилган кўп қаватли уй-жойлар ҳудудида биринчи навбатда ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, мактаб, мактабгача таълим ташкилоти ва поликлиника биноларини жойлаштиришни бўйича масъулларга кўрсатмалар берди.

    Шаҳар ҳудудидаги йўлларнинг ўтказувчанлигини автомобиллар ва транспорт воситаларининг ортиб бораётганлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш, янги йўл ўтказгичларни лойиҳалаш ҳамда бош режага киритиш бўйича тавсиялар берилди.

    Шунингдек, вилоят раҳбари шу ерда воҳанинг салоҳиятли қурувчилари билан соҳадаги таклиф ва ташаббуслар юзасидан фикр алмашди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ўртага ташланган таклифларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates