Сурхондарёда бодом гуллади

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги "Юқори Тўпаланг" миллий табиат боғи ҳудудида аччиқ бодом дарахти гуллади.

    Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Маълумот учун, "Юқори Тўпаланг" миллий табиат боғи 2022 йил 4 мартда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида ташкил этилган. Ҳудудда 667 турга мансуб ўсимлик учрайди. Шулардан 36 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

    Шунингдек, ҳудуднинг тоғли ва тоғолди қисмларида кўп йиллик, ёввойи, доривор ўсимликлар ўсади.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates