Сурхондарёда ИИБ ходими қўли кишанланган фуқарони нега қўл кўтаргани бўйича расмий ахборот берилди

    Ижтимоий ҳаёт 12 май 2023 1723

    Ижтимоий тармоқда ИИВ ходими қўли кишанланган фуқарони қийнаб, калтаклаётгани акс этган видео тарқалди.

    Сурхондарё вилояти ИИВ ҳолат юзасидан ахборот беришича, 2023 йилнинг 6 майдан 7 май кунига ўтар кечаси соат 01:10 ларда Музработ тумани «Шаффоф» маҳалласида яшовчи С.С. исмли аёл туман ИИБ навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, яшаш уйига нотаниш шахс келиб кўп марта эшигини тепиб жанжал қилаётгани ҳақида мурожаат қилган.

    Шу куни тунги хизматга жалб қилинган Музработ тумани ИИБ ходими М.А. чақирилган манзилга борганда фуқаро У.П. кучли алкоголь мастлик ҳолатида бўлган.

    Келтирилишича, ИИБ ходими фуқарони қонуний талабни бажармагани учун Музработ тумани Тиббиёт марказида ташкил этилган Алкоголь мастлик ҳолатидаги шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктига олиб борган.

    Аммо у тиббиёт бирлашмасида ҳам даволанаётган беморларнинг тинчлигини бузиб, қонуний талабларга бўйсунмасдан, қўпол сўзлар билан ҳақоратлашда давом этган.

    «Шундан сўнг, У.П.ни тинчлантириш мақсадида ИИБ ходими қатъий ҳаракат қилган» – дейилади хабарда.

    Маълум қилинишича, ҳозирда ходимнинг ҳаракатлари юзасидан Сурхондарё вилоят ИИБ масъуллари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates