Сурхондарёда кўп йиллик чинор дарахтини кесганлар жаримага тортилди

    Сурхондарё вилоятининг Денов туманида Чинор дарахтини сотиш учун кесган фуқаролар табиатга 111 миллион 520 минг сўм зарар етказди.

    Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

    Шу йилнинг 11 апрель санасида Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳудудида жойлашган «Чак-чак» мобил Йўл патруль масканида кундузги соат 12:00 да Сурхондарё вилояти Денов туманида истиқомат қилувчи фуқаро Н. Ш бошқарувидаги «ФАВ» русумли давлат рақами 75 263 ББА бўлган юк автомашинаси Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туман Экология бўлими ҳамда Йўл патруль хизмати ходимлари томонидан тўхтатилади.

    Машина тегишли тартибда текширилганда юкхонасида ҳар хил ўлчамдаги чинор дарахтларининг кундаларини ноқонуний равишда олиб кетаётгани аниқланиб, суриштирилганда ҳайдовчи дарахтни Сурхондарё вилояти Денов туманидан олиб келаётганини айтади. Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ҳолат бўйича мавжуд маълумотларни Сурхондарё вилояти Экология бошқармасига тақдим этилди.

    Мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ишлари давомида чинор дарахтини Денов тумани «Ўрта қишлоқ» маҳалласида яшовчи фуқаро Қ. А туманнинг «Қизилжар» маҳалласида яшовчи фуқаро И. А билан ҳамкорликда «Ўрта қишлоқ» маҳалласида мавжуд бўлган тана олди диаметриc 102 см бўлган, ўсувчанлигини йўқотмаган Чинор дарахтини ноқонуний равишда кесиб, илдизи билан қўпориб олгани, бу ишни дарахт кундаларини сотиб мўмай даромад топиш мақсадида содир этганлиги маълум бўлди.

    Маълумотларга қараганда, кесилган чинор дарахтини яхшигина пулламоқчи бўлган шоввозларга Денов тумани «Қизилжар» маҳалласида яшовчи фуқаро А. Р баланд нархда сотиб оладиган харидор топишда ёрдам беради ва ана шундай харидорни тез орада топиб беради. Харидор Фарғона вилояти Бувайда тумани «Қоратепа» маҳалласида яшовчи фуқаро М. Ў эди. Фуқаро М. Ўл чинор дарахтини 19 миллион 900 минг сўмга сотиб олишини айтган ва тезда пулини тўлаб берган.

    Шундай қилиб, диаметри 102 см бўлган чинор дарахти ортилган юк машинаси 9 апрель санасида Фарғона вилоятига жўнатилган. Аммо қўштирноқ ичидаги қаҳрамонлар мақсадига етолмадилар. Дарахт кушандаларининг ноқонуний ҳаракатига Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан чек қўйилди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан фуқаро Қ. А га дарахтни кесганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79 моддаси 1 қисмига биноан БҲМнинг 25 баробари – 8 миллион 500 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

    Бундан ташқари ҳолат оқибатида табиатга етказилган зарар 111 миллион 500 минг сўмни қоплаш мажбурияти юклатилди.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates