Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Фарғона вилоятида аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида "Фарғонаавтотранс хизмат" МЧЖ томонидан 8 дона "ASIA STAR" автобуслари "Тошлоқйўловчитранс" МЧЖ томонидан эса 12 дона "YUTONG" автобуслари харид қилинди.
Мазкур автобуслар тез орада Фарғона шаҳри автобус йўналишларида брутто-шартнома асосида аҳолига хизмат кўрсатишни бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил якунига қадар ҳудудлар учун 1000 дона автобус олиб келиш режалаштирилган.