Тошкентда ёнғинда қолиб кетган бола қутқарилди

    Шу йилнинг 15 август куни соат 13:04 да Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, "Кўхна Чўпонота" МФЙ Чилонзор 13-мавзеда жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди.

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, ёнғин содир бўлган жойга 3 та ёнғин-қутқарув экипажи юборилган. Ёнғин ёнғин-қутқарув экипажи томонидан соат 13:13 да ўраб олиниб,13:29 да батамом ўчирилди.

    Маълумотларга кўра, ёнғинни бартараф этиш вақтида ёнғин жойида бир нафар бола борлиги аниқланган. Зудлик билан ФВВ қутқарувчилари томонидан бола қутқарилиб, ҳаёти сақлаб қолинди ва тиббиёт ходимларига топширилди. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.

    Ёнғин оқибатида хонадоннинг 20 м.кв майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

    Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates