Бу ҳақда Ғазо секторидаги Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Исроил армияси мазкур ҳудуддаги тинч аҳолига қарата ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда.
Бир кун аввал фаластинлик Кумане Ориф ва унинг тўрт кунлик эгизаклари Айсел ва Асер анклавнинг марказий қисмидаги Дейр-аль-Балах шаҳридаги уйни Исроил томонидан ўққа тутиши қурбони бўлди.
Оила бошлиғи Муҳаммад ал-Кумсан туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни олишга борганида чақалоқларнинг ўлими ҳақида хабар топган.
Исроилнинг Ғазодаги тажовузи қурбонлари сони аллақачон 39 929 кишига етди. Уларнинг 16 314 нафари болалар, 10 980 нафари аёллардир. Анклавнинг 92 240 нафар аҳолиси жароҳатланди, деб хабар беради aa.com.tr.