Сурхондарёда олис ҳудудлардаги мактаблар учун автотранспорт ажратилди

    Таълим 11 ноябр 2022 1755

    Сурхондарёнинг олис ҳудудларидаги мактаб филиалларида таълим олаётган ўқувчиларнинг асосий мактабга қатнаши учун автотранспорт ажратилди.

    Сурхондарё вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 26 та умумтаълим мактабларига 26 та Дамас русумли автомашиналари берилди.

    Мактаб ўқувчилари учун бундай қулайликлар Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг «Сурхондарё вилояти бюджетининг жорий йил I-чорак якунига кўра даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида»ги қарори доирасида амалга оширилди.

    Ушбу автотранспорт воситалари вилоятдаги шароитлари мавжуд бўлмаган мактаб филиалларида таълим олаётган ўқувчиларни асосий мактабларга ташиш учун хизмат қилади. Куннинг жазирамаси, қишнинг қаҳратонида олис мактабларга қатнайдиган 789 нафар ўғил-қизлар энди барча шароитлари мавжуд мактабларга транспорт воситасида қатнайди. Вилоятдаги 26 та таъмирталаб мактаб филиалларининг фаолияти тугатилди, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси маълумотига таяниб.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates