Сурхондарёлик отахон Ҳаж зиёратига жамғарган маблағини кўприк қурилишига сарфлади

    Ижтимоий ҳаёт 29 май 2023 2113

    Бойсун тумани Гуматак қишлоғи аҳолиси, айниқса, мактаб ўқувчилари тоғли ҳудуддаги сойга баҳор фасли сел келганда қишлоқ марказига қатнашда жиддий қийинчиликларга дуч келаётган эди.

    Шу қишлоқда яшайдиган cаховатпеша Рамазон Абдуллаев муқаддас Ҳаж сафари учун жамғарган маблағини тоғли қишлоқда замонавий кўприк қурилишига сарфлади. Одамлар учун ушалмас орзуга айланган кўприк яқинда бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди.

    Бундай эзгу ишга туман ҳокимлиги ҳам бефарқ қараб турмади. Ҳомийлик асосида кўприк учун мустаҳкам темир-бетон материалини етказиб берди. Натижада сой устида ёғин-сочинли кунларда нафақат пиёдалар балки, оғир юк машиналари ҳам хавфсиз ҳаракатланадиган кенг, мустаҳкам кўприк барпо этилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates