Сув таъминотида  истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги 1,3 трлн сўмни ташкил этади

    Тошкент шаҳри ва вилояти ҳамда Андижонда қарздорлик миқдори энг юқори.

    АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмат раҳбари Акмал Муродов ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари ва истеъмочиларнинг қарздорлиги ҳақида маълумот берди.

    Бугунги кунда “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий сув таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчилар орасида тўлов интизомини яхшилашга қаратилган кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, истеъмолчилар учун тўловларни амалга оширишда қулай ва замонавий тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Шунга қарамасдан, республикада истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги тобора ошиб бормоқда ва бугунги кунда бу кўрсаткич 1,3 триллион сўмни ташкил этмоқда. Шундан жисмоний истеъмолчиларнинг қарздорлиги 1,1 триллион сўмни ташкил этса, 200 миллиард сўмлик қарздорлик юридик истеъмолчиларнинг ҳиссасига тўғри келади.

    Қарздорлик миқдори энг юқори бўлган ҳудудлар - Тошкент шаҳри - 256 миллиард сўм, Тошкент вилояти- 150 миллиард сўм, Андижон вилояти -125 миллиард сўм.

    Таъкидлаш жоиз, истеъмолчиларнинг қарздорлиги билан бир қаторда соҳадаги энг оғриқли муаммолардан бири ичимлик ва оқова сув тизимларига ноқонуний уланиш ҳолатлари бўлиб қолмоқда. Ушбу ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тегишли идоралар билан ҳамкорликда жойларда мунтазам равишда рейд тадбирлари ўтказилиб келиняпти. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий сув таъминоти корхоналари томонидан ичимлик ва оқова сув тизимларига жами 1 515 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди. Мазкур қонунбузарликлар натижасида жами қарийб 40 миллиард сўмлик зарар етказилган.

    Фурсатдан фойдаланиб, истеъмолчилар ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари лозимлигини эслатиб ўтамиз. Тўловларни cabinet.uzsuv.uz, uzsuvbot телеграм-боти, тижорат банкларининг кассалари ва мобил иловалари, Payme, Upay, Apelsin каби электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates