Тадбиркорлар томонидан ўрнатилган радарлар тўғри ишлаяптими?

    Транспорт 24 август 2023 3111

    Шу кунларда тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган йўл қоидабузарликларини қайд этувчи камералардаги камчиликлар ҳамда ноинсоф тадбиркорлик фаолияти ҳақидаги гумонлар жамоатчиликни ташвишлантириб келяпти.

    Шу муносабат билан, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини тезкорлик билан қуйидаги чораларни кўришга чақирамиз:

    Биринчидан, мазкур тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган барча субъектларнинг сўнгги ҳафталардаги қайдномаларини тафтиш қилиш ва ҳуқуқий баҳо бериш чораларини кўриш;

    иккинчидан, тафтиш натижасида ноинсоф тадбиркорлик йўли билан ундирилган жарималар аниқланган тақдирда, уларни бекор қилиш ва ҳайдовчиларга тўловларни тадбиркорлар ҳисобидан қайтариш;

    учинчидан, тадбиркорлик субъектларининг назорат-камералари орқали қайд қилинаётган жарималарни назорат тартибида доимий текшириш амалиётини жорий этиш;

    тўртинчидан, фуқароларнинг адолатсиз жарималар устидан шикоят қилишдаги оворагарчиликдан асраш мақсадида, қайдномаларга онлайн шикоят бериш имкониятини яратиш;

    бешинчидан, барча локациялардаги радар ўрнатилганлиги тўғрисидаги белгилар ёнида чекланган тезликни акс эттирувчи белгиларни ўрнатишни мажбурий қилиш;

    Шунингдек, бу борадаги фаолият юзасидан жамоатчиликка мунтазам равишда ахборот бериб бориш амалиётини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

    Бобур Бекмуродов,

    “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates