Таиландда юз берган сув тошқини қурбонлари сони етти нафарга етди

    Таиланд жанубида кучли ёмғир ёғди. Оқибатида сўнгги 50 йил ичида энг кучли сув тошқини юз бериб, етти киши ҳалок бўлди, бир киши бедарак йўқолди.

    Табиий офатдан Наратхиват, Яла, Сонгкхла, Паттани ва Сатун вилоятларидаги 260 мингдан ортиқ аҳоли жабр кўрди. Маҳаллий ҳокимият вакилларининг сўзларига кўра, ёғингарчиликнинг тўхташи билан дарёларда сув сатҳи пасайишни бошлаган, бироқ ҳудуддаги кўплаб йўллар автомобиллар учун ўтишга яроқсизлигича қолмоқда.

    Сув тошқинидан зарар кўрган вилоятлар Таиланддаги машҳур сайёҳлик йўналишларидан узоқда жойлашган. Жабрланган сайёҳлар ҳақида маълумотлар йўқ. Наратхиват ва Яла вилоятлари Малайзия билан чегарадош, мазкур мамлакатнинг аҳолиси ҳам табиий офат муаммосига дуч келган, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates