Таълим саёҳатининг биринчи куни доирасида ўқувчилар Лондоннинг Брунел университети фаолияти билан яқиндан танишишди. Шундан сўнг маҳорат дарсларига старт берилди. Унда малакали мутахассислар томонидан ўқувчиларнинг тил кўникмалари ривожлантиришга қаратилган амалий дарслар олиб борилмоқда. Шунингдек, дарслар давомида таълим саёҳати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишмоқда.
Куннинг иккинчи қисмида эса ўқувчилар учун “Bin bag shou” ташкил этилди. Унда лойиҳа қатнашчилари ўқув қуроллари ёрдамида кийимлар дизайни устида ишлади ҳамда ўз лойиҳаларини намойиш қилди. Айни дамда маҳорат дарслари давом этмоқда.
Таълим саёҳати давомида дарслар билан бир қаторда ўқувчилар учун шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари, хусусан "Виндзор" саройи, Темза дарёси, Оксфорд университети бўйлаб тур ташкил этилиши ҳам режалаштирилган.