Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Фарғона политехника институти қошидаги Тошлоқ техник хизмат кўрсатиш техникумида «Истеъмол бозорини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш-фаровонлик ва тараққиётнинг муҳим омиллари» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди
Ушбу анжуманда, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва юртимиздаги нуфузли олий таълим муассасалари фаол иштирок этишди. Шунингдек, хорижий мамлакатлардан соҳа мутахассислари ҳам Zoom платформаси орқали онлайн қатнашишди.
Мазкур халқаро анжуманнинг очилиш маросимида, институт Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори З.Юнусов конференция доирасидаги долзарб масалалар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Конференция доирасида қуйидаги йўналишлар бўйича муаммоли масалалар муҳокама қилинди:
— Озиқ-овқат маҳсулотларини текширишнинг замонавий усуллари. Озиқ-овқат маҳсулотларининг маҳаллий ва глобал муаммолари ва ечимлари;
— Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, сув муаммолари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммолари ва ечимлари;
— Кимёвий технологиялар, биотехнологиялар, нефть-кимё ва нанотехнологиялар муаммолари ва ечимлари;
— Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ахборот хавфсизлиги ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, сунъий интеллект;
— Озиқ-овқат ишлаб чиқариш корхоналарида энергия, энергия тежаш ва муқобил энергия манбалари;
— Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда суғориладиган майдонларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш. Ер фанлари (геология, геофизика, сейсмология ва минералларини қайта ишлаш);
— Озиқ-овқат ишлаб чиқариш корхоналарида бухгалтерия ҳисоби, иқтисодиёт ва менежмент тизимини самарали йўлга қўйиш. Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш омборларини реконструкция қилиш муаммолари ва ечимлари;
Мазкур йўналишлар бўйича иштирокчилар шубаларга бўлиниб, мавзу юзасидан кенга муҳокама қилишди.
Халқаро анжуман якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.