Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Вьетнамга ташриф буюрди

    Бугун ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Вьетнамга ташрифи бошланди.

    "Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрига келди, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг матбуот котиби Ахрор Бурханов ўзининг telegram каналида. — Кун тартибидан қатор ташкилотлар раҳбарлари билан музокаралар ва учрашувлар ҳамда Ўзбекистон-Вьетнам бизнес-форуми ўрин олган".

    Бу мамлакатларимиз ўртасида 1992 йилда дипломатик алоқалар ўрнатилганидан бери Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг Вьетнамга илк ташрифидир.

    Вьетнам ТИВ маълумотига кўра, ташриф доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири мамлакат олий раҳбарияти билан учрашади, ташқи ишлар вазири Буй Тхань Сон билан музокаралар ўтказади, шунингдек, вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates