Ташқи ишлар вазири Глобал Яшил ўсиш институти бош директори ўринбосарини қабул қилди

    Халқаро ҳамкорлик 24 феврал 2022 1452

    2022 йил 24 февралда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Глобал яшил ўсиш институти (GGGI) бош директори ўринбосари Хелена Маклеодни қабул қилди.

    Вазир меҳмонни қутлар экан, мазкур институтнинг минтақадаги биринчи ваколатхонасига айланган GGGI идораси Тошкент шаҳрида очилгани муносабати билан табриклади.

    Ўзбекистон ва GGGI ўртасида Орол денгизи қуриши оқибатларини юмшатиш, Оролбўйи ҳудудидаги аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, иқлим ўзгаришига мослашиш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш, «яшил» технологияларни ривожлантириш ва жорий этиш, шаҳарларни кўкаламзорлаштириш каби устувор йўналишларда ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.

    Учрашувда GGGIнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Аарон Рассел ҳам иштирок этди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates