Ташқи ишлар вазирлигида Норвегиянинг Афғонистон бўйича махсус вакили билан учрашув бўлиб ўтди

    Халқаро ҳамкорлик 5 сентябр 2023 1552

    2023 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Норвегиянинг Афғонистон бўйича махсус вакили Келл-Гуннар Эриксен билан учрашди.

    К.Эриксен Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича минтақавий яхлит позициясини ривожлантириш, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

    Афғонистон миллий иқтисодиётини тиклаш, минтақавий ўзаро боғлиқлик жараёнига мамлакатни жалб этиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

    Учрашувда Норвегиянинг Ўзбекистондаги Элчиси (қароргоҳи Ослода) Жон Микал Квистад ҳам иштирок этди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates