Хабарингиз бор, шу йилнинг 5 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига бўлган расмий ташрифи чоғида Қозон шаҳрида Татаристон Республикаси раҳбари Рустам Минниханов билан учрашганди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ахборот хизмати маълум қилди.
Учрашувда давлатимиз раҳбари Татаристон Республикаси раҳбари билан муҳим йўналишларда ҳамкорликнинг қўшма «йўл хариталари»ни амалга оширишга келишиб олганди.
Мазкур «йўл хариталари»да келишилган масалалар ижросини таъминлаш мақсадида Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси бугун, 7 ноябр куни Қорақалпоғистонга хизмат сафари билан келди.
Делегацияни Нукус халқаро аэропортида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси бошлиғи Аманбай Ўринбоев кутиб олди.
7-ноябрь күни Татаристон делегацияси Қорақалпоғистондаги қатор заводларга ташриф буюради ҳамда Қорақалпоғистон раҳбарлари билан барча вилоятларда қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказади.