Тахиатош ИЭСда қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

    Энергетика 17 июл 2023 1261

    Тахиатош иссиқлик электр станциясида 1 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.

    “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ томонидан бунёд этилган станциянинг умумий майдони 1 гектарни ташкил этган бўлиб, бу ерда монокристалл туридаги 1 500 дан ортиқ қуёш панеллари ўрнатилган.

    Мазкур станция фойдаланишга топширилиши натижасида йилига 1,8 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

    Бунинг эвазига йилига 400 минг куб/метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.

    Шу тариқа, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизим корхоналарида ўрнатилган қуёш панелларининг умумий қуввати 9,6 МВтга етди. Жорий йил якунига қадар ушбу кўрсаткични 15 МВтга етказиш режалаштирилган, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates