Учрашувда Қорақалпоғистонда туризмни ривожлантириш бўйича турли масалалар муҳокама этилди.
Хусусан, вазирнинг биринчи ўринбосари жорий йил июнь ойи бошларида ТДИУ томонидан Элликқалъада ўтказилган “Саҳро садоси” фестивали туманга кўпгина маҳаллий туристлар оқимига сабаб бўлганини эътироф этди.
Шу сабабли келгусида Хўжайли ва Тахтакўпир туманлари, қолаверса, Нукус шаҳрида ҳам шу каби йирик фестивалларни ўтказиш таклифи билдирилди.
Учрашув якунида ТДИУ мутахассислари томонидан Қорақалпоғистонга туристларни жалб этиш мақсадида ишлаб чиқилган турли хил турпакетлар ва тарқатма материаллар Қорақалпоғистон Республикаси вакилларига тақдим этилди, деб хабар беради Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати.