ТДТУ Олмалиқ филиали Фрайберг Кончилик Академияси билан ҳамкорлик қилади

    Германиянинг Фрайберг Кончилик Академияси Чўян ва пўлат технологиялари институти директори Олена Волкова бошчилигидаги делегация ТДТУ Олмалиқ филиалида бўлди.

    Ташриф доирасида саноатнинг металлургия соҳаси ва олий таълим тизими вакиллари билан мулоқот ўтказилиб, унда маҳаллий мутахассисларнинг Германияда қисқа ва узоқ муддатли малака ошириши, стажировка, магистратура ҳамда докторантурада ўқишларини ташкил этиш юзасидан муҳокамалар олиб борилди.

    Шунингдек, металлургия, қуймачилик, материалшунослик ва техноген чиқиндиларни қайта ишлаш йўналишларидаги саноат муаммолари бўйича ўзаро фикр алмашилди.

    Маълумот учун, Фрайберг техника университети кончилик академияси (Technische Universitat Bergakademie Freiberg) 1765 йилда Фрайберг кончилик олий ўқув юрти сифатида ташкил этилган бўлиб, 1993 йилда Фрайберг Кончилик Академияси номи билан ўзгартирилган. У кончилик таълим соҳасида дунёдаги энг кўҳна таълим муассасаларидан бири саналади.

    Ушбу Университетнинг фаолияти янги конларни геологик-қидируви, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлашнинг экологик тоза технологияларидан тортиб муқобил энергия технологияларини ишлаб чиқиш, хом-ашё ҳамда кон чиқиндиларини утилизация қилиш, қайта ишлатиш ва янги турдаги маҳсулотларни яратишгача бўлган тўлиқ технологик жараённи қамраб олган.

    Университет илмий-тадқиқот бўйича Германиядаги ўнта йирик университетларидан бири ҳисобланади.

    У Европада ўзининг илмий ва ўқув конига эга бўлган ягона университетдир.

    Фрайберг техника университети кончилик академияси 74 давлатнинг 274 таълим муассасаси билан ҳамкорлик қилади.

    Филиал Ахборот хизмати

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates