Таниқли драматург Нурилло Аббосхоннинг «Азиз» номли асари асосида режиссёр Шуҳрат Абдуллаев томонидан саҳналаштирилган репертуар намойиш этилди.
- Наманган шаҳридаги тиббиёт масканларида сидқидилдан меҳнат қилаётган ходимлардан 55 нафарини томошага таклиф этдик. Бундай маданий тадбирлар уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишида катта аҳамиятга эга, - дейди шаҳар тиббиёт бирлашмасининг касаба уюшма қўмитаси раиси Бобур Тошпўлатов.
Оилавий аҳиллик, меҳр-оқибат, ака-укалар ўртасидаги ришталарнинг узилиши сингари тарбиявий аҳамиятга эга қадриятларни поймол этилдек аччиқ ҳаётий воқеаларга қурилган саҳна асарининг намойиш этилиши томошабинларни тўлқинлантирди.
- Саҳнада ижро этилган ҳар бир роль ҳаётдан олингани билан жуда ҳам таъсирли. Сабабики жамиятимизда меҳр-оқибатни унутиб қўяётган мана шундай бемеҳр инсонлар ҳам йўқ эмас. Бу намойиш этилган спектакль барча қатори менга ҳам манзур бўлди, дейди кўзидаги ёшларни яшира олмаган Наманган тумани тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплекси кичик тиббий ходими Гулчеҳра Турсунова.
Улуғбек РУЗИМАТОВ.