Телеграм-бот Uzbekistan Airports тўловларни қабул қила бошлади

    Uzbekistan airports аввал ишга туширилган халқаро ва ички парвозларни кузатиш имконини берувчи @UzairportsBot Телеграм боти энди Fast Track хизмати учун тўловларни қабул қилишни бошлаганини ёзмоқда.

    “Fast Track” хизмати Тошкент халқаро аэропортидан учаётган йўловчилар учун хизмат туридир. Бу хизмат ёрдамида йўловчилар рейсга рўйхатдан, божхона ва паспорт назорати, шунингдек, парвоз олдидан текширувлардан навбатсиз ўтишлари мумкин.

    Телеграм бот орқали хизматни харид қилиш учун Тошкент халқаро аэропортини, сўнг жўнаб кетиш терминалини ва керакли рейсни танлашингиз керак. Кейин бот фамилия ва исмни лотин тилида киритишни "сўрайди". Шундан сўнг хизмат ҳақини Узcард ёки Ҳумо банк карталари орқали тўлаш мумкин бўлади.

    "Эслатиб ўтамиз, “Fast Track” хизмати учун тўловни учишдан олдин терминалнинг ўзида миллий валютада ёки Узcард, Ҳумо, Виса, Мастерcард ва бошқалар орқали амалга оширишингиз мумкин", дейилади хабарда.

    Яқин келажакда бот орқали Тошкент аеропорти хизматлари учун тўловларни қабул қилиш функсиясини кенгайтириш режалаштирилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates