Темирйўллардаги кўрсатиладиган хизматлар сифати бизни тўлиқ қониқтирадими?

    Фикр 27 декабр 2022 1962

    Одам эволюциясининг босқичлари таҳлили шу нарсани кўрсатадики, рақобат ҳар доим мавжуд бўлган, рақобат муҳитига ҳар доим эҳтиёж сезилиб келган ва шу орқали ривожланиш ҳамда ўсиш таъминланган.

    Ҳеч кимга сир эмаски, бугунги кунда республикамиз пойтахти энг аҳоли гавжум нуқталардан бирига айланиб боряпти, бу ерда талабалар деярли аҳолининг сезиларли қисмини ташкил этиб улгурган, бу эса бир қатор, жумладан темирйўл билан боғлиқ айрим муаммоларни келтириб чиқаради.

    Нега айнан талабаларни таъкидлаб ўтяпмиз, чунки улар тез-тез вилоятларга бориб туради, транспортга эҳтиёж сезади, айниқса, байрамлар арафасида, нафақат талабалар, балки бошқалар ҳам бу борада темирйўл хизматини афзал деб билади (юртимизнинг аксарият аҳолиси ўрта қатлам вакиллари ҳисобланади), қолаверса, юртимиз меҳмонлари ҳам темирйўл орқали турли ҳудудларга сафарни амалга оширишни аксар ҳолатларда энг мақбул вариант сифатида баҳолайди.

    Aммо сўнги йилларда темирйўл кассаларидан ёки онлайн чипта олиш платформасидан (chipta.railway.uz) чипта харид қилиш анчагина муаммога айланган, кўп ҳолларда билет топилмайди. Рейслар қатнови кам, бу эса 36 миллиондан ошиқ аҳолиси бор миллат эҳтиёжини қондира олмайди. Қолаверса, чипталарни харид қилиш, фақат темирйўлнинг ўз кассалари орқали амалга оширилади, тўғри, онлайн платформа яратилган, аммо биз айтмоқчи бўлган ҳолат эса мутлақо бошқа.

    Юқорида сўзимизни беҳудага рақобат билан бошламадик, бу аввал ҳам кўтарилган масала эди, аммо ҳалигача жамият бунга жавоб кутади. Балки айрим соҳаларга, ҳеч бўлмаганда, айрим йўналишига рақобатни олиб кириш вақти етгандир, айниқса, мажбуран бутун дунё инсоният онгига киритилган тушунча, яъни табиий монополияларга ҳам. Биламизки, табиий монополияларга рақобатни жорий этиш имкони қонунан берилмаган, тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳар қандай табиий монополь соҳага рақобатни олиб кираман деган тақдирда ҳам, қонун бунга йўл бермайди. Aйрим соҳалар давлат бошқаруви ихтиёрида бўлиши яхши ҳолатдир, ҳозирги жамиятимиз учун, аммо улар ҳам вақти етиб, хусусийлаштиришга эҳтиёж сезади. Бироқ, почта хизмати, ҳаво йўллари каби соҳалар қатори темирйўл ҳам айрим йўналишларда рақобатга киришиш чегарасига етиб келди деб ҳисоблаймиз.

    Аслида монополь бўлиш ёмон эмас, негаки ҳар бир субъект етакчи бўлишга интилади, аммо монополь ёки устун ҳолатни суиистеъмол қилиш яхшимас. Табиий монополь субъектлар ҳам ўз йўналиши бўйича халқнинг эҳтиёжини қондириши керак, чунки халқнинг улардан бошқа танлови қолмайди. Худди шундай, бизда ҳам темирйўл соҳаси бўйича бошқа танловимиз бўлмагани боис, бизда бу борада қийинчиликлар ҳам бўлмаслиги керак.

    Тан олиш керак, локомотив оғир сектор, ўз-ўзидан хусусий субъект уни ривожлантириши қийин масала бўлиши мумкин, аммо босқичма-босқич амалга ошириш мумкинку. Биргина темирйўллардаги кўрсатиладиган хизматлар сифатини оладиган бўлсак, анчагина паст. Aйнан хизмат кўрсатиш бўйича ҳам рақобатни олиб кириш, ҳеч бўлмаганда, чанқоғимизни бироз бўлсада босар эди.

    Германия, Aвстралия ва шарқий мамлакат Жанубий Корея давлатларида бу соҳада аллақачон мусобақа муҳити яратиб берилган. Темирйўл чипталарини харид қилиш нафақат онлайн тарзда тезлик билан амалга оширилади, балки интернет тармоғи билан «чиқиша олмайдиган» ёши катта инсонлар учун ҳам ҳар қадамда кассалар жорий этилган. Бу борадаги уларнинг тажрибаси биз учун анча қулай.

    Нега бизда чипталарни харид қилиш бошқа хусусий кассалардан амалга оширилмайди? Биламизки, «Uzairways» AЖ ҳам табиий монополь субъект, аммо билетларни харид қилишда истеъмолчида танлов мавжуд. Тўғри, «Uzairways» AЖ ҳам тўлақонли рейсларни амалга ошириб, бизни қийин вазиятлардан ҳар доим олиб чиқиб кета олмайди, аммо бу ҳам алоҳида ёритилишни талаб қиладиган ҳолат бўлгани боис, биргина кассаларни хусусийлаштириш нуқтаи назардан кичик бир таққослашни амалга оширдик, холос. Ушбу ҳолат арзимасдек туюлсада, бугунги кунда, айниқса, байрамлар арафасида, кўпчилик аҳолига, жумладан, талабалар учун қатор қийинчиликларни юзага келтиряпти.

    Республикамизнинг транспорт тизимини ислоҳ қилишга биз ҳар қачонгиданда кўпроқ зарурат сезяпмиз, нафақат темирйўл, балки оммавий транспорт воситалари, шунингдек, ҳаво йўлларини ҳам.

    Хулоса ўрнида, юқоридаги ҳар икки ҳолатга ечим сифатида биз фақатгина рақобатни айта оламиз. Aйнан темирйўл соҳасига демонополизацияни олиб кириш аста-секин муаммоларни камайтиради, шу орқали биз сифатга ва ривожга етиша оламиз.

    Саёҳат Aҳророва,

    Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates