Тенерифедаги ўрмон ёнғинлари бир ой ўтиб бартараф этилди

    Испаниянинг Тенерифе оролидаги ўрмон ёнғинлари ўчирилди.

    Ёнғин 15 августга ўтар кечаси бошланганди, деди орол ҳукумати раҳбари Роса Давила ижтимоий тармоқларда.

    Унинг сўзларига кўра, ҳозир табиий офат назорат остида.

    Ёнғин деярли 15 минг гектар яшил майдонга зарар етказди. 12 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди. Юзлаб ўт ўчирувчилар аланга билан курашди. Юзлаб объектларга зарар етди.

    Аввалроқ Канар ороллари ҳукумати раҳбари Фернандо Клавихо Тенерифедаги ўрмон ёнғинини сўнгги 40 йилдаги энг жиддий ёнғин деб атаган эди. Расмийлар етказилган зарарни 80,4 миллион еврога баҳолаган, деб хабар беради mir24.tv.