Термиз тумани "Янгиобод" маҳалласида 55,5 гектар, шундан 28,5 гектар "Янги Ўзбекистон" массиви, 27,0 гектар "Янги Ўзбекистон" боғини ўз ичига олган янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Бугун ушбу лойиҳага старт берилди. "Янги Ўзбекистон" массивида жами 74 та кўп қаватли, 6 280 та хонадонли турар-жойлар, шунингдек, 2 640 ўринли 2 та мактаб, 420 ўринли 2 та боғча, 200 қатновга мўлжалланган оилавий поликлиника ҳамда маҳалла маркази ҳам қурилиши белгиланган.
Термиз туманида барпо этилаётган "Янги Ўзбекистон" массивининг биринчи босқичида 18 та кўп қаватли, 1 980 та хонадонли турар-жойлар қурилади.