Tesla электр юк машиналарининг тормозида носозлик аниқланди

    Tesla тормоздаги муаммолар туфайли 35 та Semi электр юк машинасини қайтариб олади.

    Tesla Semi электр юк машиналарида тормоз тизими билан боғлиқ носозлик аниқланди.

    Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (АҚШ) веб-сайтига кўра, Tesla 35 та Semi электр юк машинасини қайтариб олади. Муаммо электрон модулнинг нотўғри ишлаши туфайли қўл тормознинг ишламай қолиши мумкинлиги билан боғлиқ. Мутахассисларнинг фикрича, носоз ускуналар ҳавонинг сизиб киришига сабаб бўлади, бунинг натижасида қўл тормози тўсатдан ўчиб қолиши мумкин.

    Текширув давомида муаммо 2022 йил 30 ноябрдан 2023 йил 28 февралгача ишлаб чиқарилган 35 та Tesla автомобилига ўрнатилган Bendix Commercial Vehicle Systems ускунаси билан боғлиқ экани маълум бўлди. Tesla автомобилларидан ташқари, Bendix ускуналари 836 та машинага ўрнатилган бўлиб, ҳаммаси қайтариб олинди.

    Ҳисоботда айтилишича, Bendix февраль ойи бошида муаммони аниқлаган ва кейин бу борада текширув ўтказган Tesla компаниясига хабар берган. Корпорация машиналарни қайтариб олиш кампанияси бошланиши ҳақида автомобиль эгаларини 23 май куни хабардор қилади.

    Tesla Semi электр юк машиналари 2017 йилда тақдимот қилинган, аммо автомобиллар ишлаб чиқариш 2022 йил ноябр ойида бошланган. Tesla декабрь ойида электр юк машиналарни етказиб беришни бошлади, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates