Tesla одамга ўхшаш роботнинг иккинчи авлодини ишлаб чиқди

    Tesla одамга ўхшаш қилиб ишланган роботнинг иккинчи авлоди – Optimus Gen 2 ни тақдим этди, у одамлар қиладиган баъзи вазифаларни бажаришга мўлжалланган.

    Одамга ўхшаш роботнинг янги версияси 30 фоиз тезроқ юра олади. Компания роботнинг мувозанатини яхшилаш учун унинг оғирлиги ўн килограммга камайтирилганини маълум қилди.

    Қайд этилишича, одамга ўхшаш роботни ишлаб чиқишда энг қийин иш – унинг қўлларини ясаш. Улар сезиларли оғирликни кўтариш учун етарли даражада кучли бўлиши керак, аммо нозик нарсаларни бошқариш учун ундан етарлича аниқлик талаб этилади. Шу боис, Tesla робот икки бармоғи билан тухумни бир қўлдан иккинчисига қандай ўтказа олишини намойиш этди.

    Компания яқин орада роботдан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланишни бошлашини маълум қилди. Роботнинг фойдали экани исботлагандан сўнг, уни сотишни бошлаш режалаштирилган, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates