Ёз кунда Кинематография агентлиги буюртмасига биноан "Ёшлик" киностудияси томонидан суратга олинган режиссёр Акром Шоҳназаровнинг "101 рейс" кинокартинаси премьера қилинади.
Фильмда 2001 йил 11 сентябрь куни машъум теракт арафасида Тошкент-Нью-Йорк йўналишида парвоз қилган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолёти экипаж аъзоларининг жасорати тўғрисида ҳикоя қилинади.
Сценарий муаллифи ва режиссёр Акром Шоҳназаров, постановкачи оператор Дилмурод Турдибоев, рассом Алишер Тўлабоев, либослар бўйича рассом Шаҳноза Абдуллажонова, режиссёр Гўзал Юсупова, монтаж устаси Хуршид Алихўжаев, бош продюсер Фирдавс Абдухолиқов, бадиий раҳбар Эркин Аъзам.
Актёрлар Ҳошим Арслонов, Умид Искандаров, Лола Элтоева, Самидхон Лутфуллаев, Баҳора Арслонова, Раъно Шомирзаева ва бошқалар.
Олдинда Кинематография агентлиги томонидан режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг “Эврилиш”, Дилмурод Масаидовнинг “Аёл қисмати”, Дилбар Юсупованинг "Бардош" каби фильмлари премьера қилинади.
Кинематография агентлиги Ахборот хизмати