Газета вакилларининг фикрича, бу муаллифлик ҳуқуқининг бузилишидир. Эндиликда улар онлайн контентлардан товон тўламасдан фойдаланишни тақиқлаш тарафдори.
Бу йирик медиакомпаниянинг сунъий интеллект моделларини яратувчиларни судга бериши бўйича биринчи ҳолат ҳисобланади.
Суд қарори кейинги тергов ва АҚШ қонунчилигидаги ўзгаришлар учун намуна бўлиши мумкин.









