Тиббиёт учун маҳаллий диагностикумлар ишлаб чиқариш майдони ташкил этилмоқда

    Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институтида “Тиббиёт маҳсулотларини ишлаб чиқариш” (in vitro diagnostika) майдони ташкил этилмоқда.

    Тиббиёт муассасаларини юқумли касалликлар, жумладан, COVID-19ни аниқлашда зарур бўладиган PZR, IFA ва IXA таҳлиллари учун юқори сифатли ва арзон диагностика тест тўпламлари билан таъминлаш, ОIV инфекцияси (3-4 авлод), гепатит B ва C, бошқа юқумли касалликлар, маҳаллий диагностика тўпламларини cерийали ишлаб чиқариш базасини шакллантириш, энг янги диагностика тизимлари учун илмий-ишлаб чиқариш базасини янада ривожлантириш ташкил этилаётган ушбу ишлаб чиқариш майдончасининг мақсади этиб белгиланган.

    Ўз ФА Ўсимлик моддалари кимёси институтида (ОIV) (3 ва 4-авлод), гепатит B ва C, сифилис каби турли хил инфекцияларни аниқлашда қўлланиладиган тест тўпламлари ишлаб чиқилган, шунингдек, яқинда биологиc намуналардан вирус РНКни аниқлаш учун тўплам яратилди.

    PZR (полимераза занжирли реакцияси) тест тўпламлари замонавий диагностика тестларида такомиллаштирилган ва деярли барча инфекцияларни аниқлайди (CОVID-19, OIV, гепатит B ва C) ва генетик аномалиялар билан боғлиқ касалликларни аниқлашга имкон беради.

    IFA (иммунофермент) тест тўпламлари турли хил инфекцияларни OIV, вирусли гепатит ва бошқа юқумли касалликлар аниқлайди.
    IXA (иммунохроматографик) тест синови соддалиги туфайли энг тезкор ва энг кенг қўлланилади.

    Аҳоли, донорлар ва хавфли гуруҳдаги беморларда турли юқумли ва онкологик касалликлар мавжудлигини текширишда мазкур тест тўпламлари кенг қўлланилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates