Тинчлик бўйича Нобель мукофотига эронлик ҳуқуқ ҳимоячиси Наргиз Муҳаммадий лойиқ кўрилди

    Бу ҳақда Нобел қўмитаси сайти хабар берди.

    “Норвегия Нобель қўмитаси 2023 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофотини Эрондаги аёлларга нисбатан зулмга қарши ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини тарғиб қилиш йўлида курашгани учун Наргиз Муҳаммадийга беришга қарор қилди”, — дейилади баёнотда.

    Эронда Наргиз Муҳаммадий 31 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва ҳозирда жазони ўтамоқда.

    Эслатиб ўтамиз, шу ҳафта давомида бу йилги Нобель мукофотининг тиббиёт ва физиология, физика, кимё ва адабиёт бўйича совриндорлари номи маълум бўлганди.

    Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти 9 октабрь, душанба куни топширилади, деб хабар беради officelife.media.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates