Тожикистонда мамлакатимизни тарғиб қилувчи махсус медиаконтентлар нашр қилинмоқда

    Мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган махсус материал Тожикистоннинг “Asia plus” медиа гуруҳи сайтида нашр этилди.

    Мақола “Салом, Ўзбекистон!» сарлавҳаси остида эълон қилингач, шу материал асосида “Ажойиб Ўзбекистон. Қизиқарли саёҳатни бошдан кечиринг”, “Ўзбекистон фотосуратларда: сайёҳлик марказига айланиш учун барча имкониятларга эга мамлакат” номли материаллар Тожикистоннинг бир нечта оммавий ахборот воситаларида ҳам нашр қилинди.

    Тожикистоннинг ташқи реклама баннерларига эгалик қилувчи “Сомон Реклама” МЧЖ билан ҳамкорликда 2023 йилнинг 1 июлидан бошлаб жорий йилнинг охирига қадар, Душанбе шаҳрининг марказий майдонлари, кўчалари ва аҳоли гавжум бўлган 5 та нуқтасида жойлашган ЛEД экранларида республикамизнинг туристик салоҳиятига бағишланган видеороликлар намойиши йўлга қўйилди.

    Бу лойиҳа республикамизнинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада ошириш мақсадида Маданият ва туризм вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасини Тожикистондаги Элчихонаси билан ҳамкорликда амалга оширилди.

    Маълумот учун, Элчихона ҳамда Медиа гуруҳ билан ҳамкорликда 2023 йилнинг 31 декабригача 6 ой муддатга шартнома имзоланган бўлиб, интернет нашрлари йил охирига қадар Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятига бағишланган янгилик ва маълумотлар билан бойитиб борилади.

    Бундан ташқари мазкур маълумотлар Медиа гуруҳнинг кўп сонли обуначиларига эга ижтимоий тармоқларига ҳам жойлаштирилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates