Тожикистоннинг Ҳисор водийсида қишки аёзлар туфайли узумзорларнинг 80 фоиздан ортиғи нобуд бўлди

    Агросектор 29 апрел 2023 1255

    2023 йилнинг апрель ойи ўрталарида Тожикистондаги узумзорларга январь ойининг қаттиқ совуқлари таъсири маълум бўлди.

    Маълумотларга кўра, Ҳисор водийси узумзорлари энг кўп зарар кўрган, Хатлон ва Сўғд вилоятларидаги токзорларга эса деярли таъсир кўрсатмаган.

    Турсунзода, Шаҳринав ва Ҳисор фермерларининг маълумотларига кўра, уларда токзорларнинг 80 фоиздан ортиғи совуқдан нобуд бўлган. Энди узумзорларни тиклаш учун уч-тўрт йил керак бўлади.

    Турсунзодалик фермернинг айтишича, бу йилги ҳосил жуда кам бўлади ва ўтган йилги ҳосилнинг атиги 10-15 фоизини ташкил этади. Маҳаллий фермерларнинг фикрича, келаси йилдан бошлаб узум етиштиришни ҳар йили 20-25 фоизга босқичма-босқич ошириб бориш мумкин бўлади ва фақат 4 йилдан сўнг маҳсулот етиштириш 2022 йилги ҳосил даражасига етказилади. Бунинг учун катта маблағ ва куч зарур, чунки қуриб қолган токзорларни тўлиқ янгилаш керак.

    БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидов совуқнинг Ҳисор водийси узумчилари учун ҳалокатли оқибатларини тасдиқлади.

    “Бу йил мазкур вилоятда узум ҳосили деярли бўлмайди. Совуқ деярли барча узум навларининг токзорларига зарар етказди, баъзи навлар зарар кўриб, бошқаларига зиён етмаган, деб айтиб бўлмайди”, — деди у.

    Шу билан бирга, Бахтиёр Абдувоҳидовнинг хабарига кўра, мамлакат шимоли, хусусан, Сўғд вилоятидаги токзорларда барча ишлар режа асосида кетмоқда ва ҳосил кутилган даражада бўлади.

    ФАО халқаро маслаҳатчисининг ҳозирги вазиятда шу йилги мавсумда узум нархи ошиши муқаррар эканига ишончи комил. Мутахассис мана бундай ижобий ҳолатни қайд этди:

    Тожикистонда, асосан, эски навлар етиштирилаётганини инобатга олсак, узумзорларни совуқ уриши фермерлар учун навларни янгилаш ва жаҳон бозорларида талабгир янги навларни экиш учун бир имкониятдир. Бу муаммо бўлмаганда, ҳеч ким эски узумзорларни илдизи билан қўпориб, улар ўрнига янги навларни экмасди. Шу маънода айни вазият ишлаб чиқаришни модернизациялаш учун яхши имкониятдир.

    2022 йили мамлакатда 279 минг тонна узум етиштирилган ва бу кўрсаткич бўйича Тожикистон Марказий Осиёда Ўзбекистон ва Туркманистондан кейин учинчи ўринни эгаллаган.

    Жорий йилда Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг прогнозларига кўра, узум етиштириш 281 минг тоннага етказилиши керак эди. Хатлон вилоятида йилига 120-125 минг тонна, Сўғд вилоятида 60-65 минг тонна, Ҳисор водийси ҳудудларида 100 минг тоннага яқин узум етиштириш режалаштирилган эди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates