212 миллион сўмдан зиёд пул қайтарилди

    Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи фуқаро С.Н. Навоий шаҳар “Ёшлик” МФЙ ҳудудида жойлашган 7 қаватли уйнинг 1-қаватидан савдо дўкони олиш мақсадида “Ҳ-О” (қисқартма номи) хусусий корхонаси билан шартнома имзолаб, 226 миллион 560 минг сўмни корхона бош ҳисобчисига нақд берган.

    Орадан бироз вақт ўтиб фуқаро “Ҳ-О” ХК ходимларига учрашганида ушбу қурилиш жойини бошқа қурувчи ташкилот сотиб олгани ва шу сабабли фуқаронинг барча тўловлари қайтариб берилишини билдирган. Аммо тўланган пул турли важлар билан ўз вақтида қайтариб берилмасдан келаётганидан норози бўлган фуқаро Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган.

    Истеъмолчининг мурожаати ўрганилиб, хизмат кўрсатувчи ташкилот билан олиб борилган музокаралар натижасида фуқаро томонидан тўланган маблағнинг 212 миллион 212 минг сўми қайтариб олиб берилди. Аммо қолган 14 миллион 348 минг сўм маблағни қайтариш қарздор корхона томонидан турли важлар билан пайсалга солинавергач, фуқаронинг бузилаётган ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига кўриб чиқиш учун даъво ариза киритилди.

    Суд жараёнида фуқарога етказилган моддий зарар учун жавобгардан 14 миллион 348 минг сўм, давлат даромади учун 4 миллион 693 минг 920 сўм, маънавий зарар учун 5 миллион сўм, почта харажати учун 33 минг сўм, жами 24 миллион 74 минг 920 сўм ундириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates