Томорқасида 55 минг тупдан ортиқ кўкнори ўстираётган шахс ушланди

    Фарғона вилояти Данғара туманида яшовчи фуқаро томорқасида 55 минг тупдан ортиқ кўкнори ўстираётган аниқланди.

    ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, вилоятнинг Данғара туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаронинг томорқасида 55 минг тупдан ортиқ кўкнори ва 40 дан ортиқ наша ўсимлигини ўстирилаётгани аниқланган.

    Шунингдек, уй болохонасида 600 граммдан ортиқ қуритилган наша гиёҳвандлик моддасини сақлаётгани фош этилган.

    Фарғона шаҳрида ўтказилган тадбир давомида эса «Табассум» маҳалласида яшовчи, 1992 йилда туғилган шахс ўз хонадонида 10,9 кг «опий», 10 грамм «гашиш» гиёҳвандлик моддасини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланган.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates