“Тонг ифори” номли қулупнайнинг янги нави яратилди

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Андижон илмий-тажриба станциясида қулупнайнинг янги “Тонг ифори” нави яратилди.

    Ушбу қулупнайнинг бошқаларидан фарқи шундаки, уни иссиқхонада, йилнинг исталган муддатида, яъни йил бўйи етиштириб, ҳосил олиш мумкин.

    Бундан ташқари, “Тонг ифори”ининг ҳосилдорлиги жуда юқори. Ҳар бир кўчатдан 0,5 килограмгача қулупнай ҳосилини олиш мумкин. Ҳозирда илмий-тажриба станциясининг иссиқхонасида қулупнай кўчатлари экилган бўлиб, уларни кўпайтириш ва аҳоли истеъмолига йўналтириш мақсадида кўпроқ майдонларда экилишини таъминлаш режалаштирилган.

    Қулупнайнинг бир тупидан 10 тагача ҳосил шохи чиқади ва уларнинг ҳар биридан 4 тагача кўчат олиш мумкин бўлади. Яъни битта тупдан 40 тагача кўчат олиш мумкин. Эътиборлиси, қулупнайнинг ҳосил шохлари тупроққа тушганида кўчат ҳосил бўлаверади. У кўчат ривожлангач, кейинги шохдан яна кўчат ҳосил бўлишга киришади. Шу тариқа у шохдан кўпаяверади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates