Чегара постига кириб келган автотранспорт воситаси божхона ходимлари томонидан белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилди.
Маълум қилинишича, автомобил юкхонасида божхона назоратидан яширилган 1 дона «Макаров» русумли тўппонча, 2 дона тиғли совуқ қурол, турли хил ҳарбий анжомлар ҳамда 3 дона полиэтилен пакетда қуритилган гиёҳлар борлиги аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар берди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.