Ташкилотнинг мавжуд қарздорликлари эса Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетидан 2024 йилда фаввораларни сақлаш учун ажратилган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Тошкент шаҳридаги мавжуд 43 та фаввора эса давлат органлари ва ташкилотларига тақсимланди ҳамда уларнинг раҳбарлари фаввораларнинг моддий-техник ҳолатини яхшилаш, бенуқсон ишлаши учун шахсан жавобгар этиб белгиланди.