Тошкент ҳавоси ҳамон хавфли даражада: PM2.5 меъёрдан 3 баробар юқори

    24 ноябрь куни соат 09:00 ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида PM2.5 кўрсаткичи 180 мкг/м³ ни ташкил этди — бу белгиланган меъёрдан 3 баробар юқори. Мутлақ хавфсиз ҳисобланган даражадан ошишга ҳароратнинг кескин ўзгариши ва инверсия жараёнлари сабаб бўлмоқда.

    2025 йил 24 ноябрь куни атмосфера ҳавоси ифлосланишини мониторинг қилувчи автоматик станция маълумотларига кўра, пойтахтда ҳаво сифати ҳамон ёмонлигича қолмоқда.

    • PM10 миқдори — 244 мкг/м³, бу рухсат этилган меъёр (300 мкг/м³)дан ошмаган.
    • PM2.5 миқдори — 180 мкг/м³, меъёр (60 мкг/м³)дан 3 баробар юқори.

    Мутасаддиларнинг таъкидлашича, ҳаводаги майда заррачалар концентрациясининг ошиб кетишига ҳароратнинг кескин ўзгариши таъсир қилган. Инверсия жараёни ҳаводаги ифлослантирувчи заррачаларнинг ҳавода ушланиб қолиши ва паст қатламда тўпланишига сабаб бўлади.

    Тошкентликларга ташқи муҳитда узоқ бўлмаслик, айниқса болалар, қариялар ва юрак-қон томир касалликлари бор фуқароларга эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates