Бу ҳақда боғ маъмурияти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Зоопарк жониворларнинг парвариши, саломатлиги ва фаровонлиги учун доимо сармоя киритишини, бироқ буларнинг барчаси катта молиявий инвестицияларни талаб қилиши, улар эса нархларнинг ўшиши билан ортишини билдирди.
Эндиликда кириш чипталарининг нархи қуйидагича бўлади:
- 7 ёшдан 16 ёшгача болалар учун — 25 минг сўм (аввал 20 минг сўм);
- 16 ёшдан катталар учун — 40 минг сўм (35);
- Нафақадаги фуқаролар учун — 25 минг сўм (20);
- Хизматини ўтаётган ҳарбийлар учун — 25 минг сўм (20);
- Имконияти чекланган шахслар учун — бепул;
- 7 ёшдан кичик болалар учун — бепул.
Қарор, шунингдек, чорва еми нархининг ошиши, коммунал хизматлар (электр энергияси, газ, сув) нархининг ошиб кетишининг ўрнини қоплаш ва ҳайвонларни парвариш қилишни юқори даражада сақлаш зарурати билан боғлиқлиги маълум қилинди.