Обафеми Аволово университети ҳайвонот боғидаги фожиа йиртқич озиқланаётган вақтда содир бўлган. Шерни ҳужумга нима ундагани ҳозирча номаълум. Бироқ ҳайвонот боғи ходими Олабоде Олавуи, ҳамкасблари уни қутқаришга уринганига қарамай, олган жароҳатлари туфайли вафот этди.
Эркак йиртқич ҳайвонларни ҳайвонот боғида туғилганидан бери парваришлаб келган.
Мазкур воқеадан сўнг университет раҳбарияти фожиага сабаб бўлган шерга нисбатан эвтаназия усулини қўллади ва шу билан ҳайвонот боғи ходимлари ва ташриф буюрувчилар хавфсизлигини таъминлади.
Университет талабалар касаба уюшмаси раҳбари Аббос Акинреми Нигериянинг Vanguard газетасига берган интервьюсида фожиа ҳайвонот боғи ходими шерни овқатлантиргандан кейин эшикни қулфлашни унутиб қўйгани учун содир бўлганини айтди, деб хабар беради korrespondent.net.