Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Қўнғир айиқ браконьерлик, яшаш жойларининг қисқариб бораётганлиги ва бошқа ташқи омиллар туфайли камайиб кетган. Зомин миллий табиат боғида 25-30 тача учрайди. Шунингдек, Чотқол қўриқхонасида 40-45 та, Ҳисор қўриқхонасида ўртача 157 тани ташкил қилиши қайд этилган.
Маълумотларга кўра, қўнғир айиқ заиф, кам тарқалган кенжа тур сифатида Ўзбекистон Қизил китоби, "CITES"нинг иловасига киритилган.