Айниқса, истеъмол катта бўлган куз-қиш мавсумида ушбу лойиҳаларнинг аҳамияти жуда муҳим ҳисобланади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Тошкент ИЭСда ўрнатилган қуёш панеллари орқали йилига ўртача 94 минг кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Натижада йилига 30 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.