Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь июнь ойларида Тошкент метрополитенида 131,9 млн йўловчи ташилган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 50,9 млн нафарга кўп.
2024 йилнинг январь июнь ойларида Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 724,5 минг нафар йўловчилар ташилган бўлиб, 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда ушбу кўрсаткич 277,1 минг йўловчига ошган.