Йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида, ушбу ҳаракат таркиблари белгилан йўриқномага асосан, 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши учун йўналишларга чиқарилади.
Шунингдек, таъкидлаш лозимки, 2024 йил май ойида яна 3 та метро поезди олиб келиниши режаланган. Бу режавий ишлар натижасида, метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад қилинган.
Бундан аввал жорий йилнинг 25 февраль куни 3 та метро поезди олиб келинган эди.