Тошкент шаҳрида жамоат транспортига бўлган талабни тўлиқ қондириш учун яна 1000 та катта сиғимли автобус зарур

    АОКАда "Тошшаҳартрансхизмат"АЖ ахборот хизмати раҳбари иштирокида ўтказилган брифингда бугунги кунда автобус саройларининг ҳайдовчилар билан таъминланганлик даражаси, уларга қўйилаётган талаблар ва яратилаётган шароитлар хусусида маълумот берилди.

    Жумладан, жорий йилда 420 та автобус ва электробуслар харид қилиниб, қатновга қўйилган. Автобуслар ҳаракати ва тўловлар тизими рақамлаштирилган.

    Айтиб ўтилганидек, жамоат транспорти тизими шаҳар ҳаётининг энг муҳим жиҳатларидан бири. Лекин Тошкент шаҳрида бу соҳа ҳозирги ўзгаришлардан орқада қолмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда кўплаб турар жойлар қурилди, аҳоли сони ошди, шаҳар ҳудуди ҳам кенгайди. Пойтахтимизда кунига 1 миллион 300 минг йўловчи жамоат транспортидан фойдаланмоқда.

    Бу талабга жавоб бериш учун жамият тизимида автобуслар етишмаяпти. Борларининг ҳам кўпи эскирган. Шу сабабли йўналишларга режага нисбатан 90-100 та автобус кам чиқмоқда. Кўчаларда жамоат транспорти устуворлиги йўлга қўйилмаган. Буларнинг оқибатида йўловчилар автобусларни 20-30 дақиқагача кутишига тўғри келмоқда.

    Таъмирталаб автобусларни созлаш, эҳтиёт қисмлар ва мойлаш материаллари учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 5 миллиард сўм маблағ ажратилган.

    Бўш ҳайдовчи лавозимларини жамлаш мақсадида 2 425 нафар “D, E” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахс рўйхати шакллантирилди. 685 нафар номзод ишга кириш ҳақида ариза билан мурожаат этган бўлса, шулардан 463 нафари ҳайдовчиликка жалб этилди.

    21 декабрь маълумотига кўра, йўловчилар сони ва тушумлар мос равишда 570 130 нафар ҳамда 629,2 миллион сўмни ташкил этди.

    Бугунги кунда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимида 148 та йўналиш мавжуд бўлиб, йўловчилар оқимининг кўпайиш прогнозидан келиб чиқиб, жамоат транспортининг 167 та йўналишдан иборат янги тармоғи шакллантирилди. Бу йўналишларни таъминлаш ва Тошкент шаҳрида жамоат транспортига бўлган талабни тўлиқ қондириш учун яна 1000 та катта сиғимли автобус зарур. Бу орқали автобусларнинг оралиқ интервали 7-10 дақиқагача қисқартирилади.

    Айни кунларда Транспорт вазирлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамкорликда пойтахтга олиб келинадиган мингта катта сиғимли автобусларни молиялаштириш манбасига аниқлик киритилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates