Ўзаро жанжаллашган автобус ҳайдовчилари ярашиб олишди

    Шу муносабат билан уларга қўзғатилган маъмурий иш тугатилди.

    Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган яна икки автобус ҳайдовчиларининг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий муносабат берилди.

    2023 йил 27 февраль куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича А.Ў. (1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган, 1-сонли автосаройининг 93-йўналиш автобуси ҳайдовчиси) ва Б.Б. (1992 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, 617-йўналиш автобуси ҳайдовчиси) га нисбатан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилди.

    Суд мажлисида аниқланишича, А.Ў. 1-сонли автосаройнинг 93-йўналиш автобуси ҳайдовчиси бўлиб, 2023 йил 24 февраль куни Миробод тумани, Фарғона йўли кўчаси “Автосалон” олдида, ўзининг таниши 617-йўналиш автобуси ҳайдовчиси Б.Б. билан ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб, жамоат жойида бақир-чақир қилиб, фуқароларнинг осойишталигини бузиб, бир-бирлари билан жанжаллашган.

    Суд мажлисида иш бўйича жабрланувчи ҳамда маъмурий хуқуқбузар Б.Б. ва иш бўйича жабрланувчи ҳамда ҳуқуқбузар А.Ў. ариза билан мурожаат қилишиб, маъмурий ишни ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўрашган.

    А.Ў. ва Б.Б.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси билан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тарафларнинг ярашуви муносабати билан тугатилди.

    Жабрланувчилар Б.Б. ҳамда А.Ў. га МЖтКнинг 313-2-моддасининг талабига асосан иш бўйича юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолганлиги тушунтирилди.

    Ушбу қарор устидан қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти ёки протест берилиши мумкинлиги маълум қилинади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates