Тошкент ва Чимкент туризм соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлайди

    Туризм 5 октябр 2022 1533

    Жорий йил 5 октябрда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси кўмагида Чимкент шаҳрининг туристик салоҳияти тўғрисида тақдимот ўтказилди.

    Бу тўғрисида пойтахтимиздаги Wellness hotel & SPA меҳмонхонаси шинам залида Чимкент шаҳар туризм ва ташқи алоқалар бошқармаси туризм соҳасини ривожлантириш бўлими бош мутахассиси Азамат Нуримбетов тақдимот ўтказди. Шунингдек, Чимкент шаҳри таклиф этаётган сайёҳлик йўналишларига бағишланган сермазмун ва қизиқарли видеоролик намойиш этилди. Хусусан:

    - зиёрат туризми, жумладан, Сайрамдаги мусулмонлар зиёратгоҳларига;

    - арзон нархларда ноёб халқ таомлари билан қаҳвахона ва ресторанларга гастрономик туризм;

    - корхоналарни очишда қулай шарт-шароитлар ва имтиёзлар таклиф этилаётган ишбилармонлар учун бизнес туризм.

    Бундан ташқари, Чимкентда кўплаб арзон турар-жойлар мавжуд бўлиб, транспорт инфратузилмаси яхши ривожланган ва кўплаб боғлар ҳамда хиёбонлар ёнида ўзига хос меъморий услубга эга бўлган замонавий бинолар жойлашган.

    Тадбир иштирокчиларига Тошкент шаҳар ҳокимлигига тантанали равишда совға сифатида тақдим этилган АР технологияси (тўлдирилган реаллик) ёрдамида яратилган китоб-альбом кўрсатилди ҳамда Чимкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари бўйлаб виртуал 3Д-саёҳатга эга ВР кўзойнаклар намойиш этилди.

    Тақдимотнинг расмий қисми Чимкент шаҳар туризм ва ташқи алоқалар бошқармаси, Қозоғистон ва Ўзбекистон туроператорлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумларни имзолашнинг тантанали маросими билан якунланди ҳамда иштирокчиларнинг илиқ ва самарали мулоқоти жўшқин қозоқ мусиқаси остида давом этди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    Умид қиламизки, келгусида Чимкент шаҳри тошкентликлар учун машҳур сайёҳлик масканига айланади, Ўзбекистон пойтахтининг туристик салоҳиятини очиб берувчи «Салом, Тошкент» видеоролиги билан танишган чимкентлик сайёҳлар эса шаҳримизга ташриф буюради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates